Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради, президентни қўриқловчи полициячи ҳодиса туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрдўғоннинг ўзи маълум қилди.
![](/static/2024/03/14/photo_2024-03-14_09-52-04-BvJjuTYQ.jpg)
“Ширнакдаги митингимиздан кейин содир бўлган автоҳалокат натижасида полициячи Фират Дере бугун ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдираман”, — деди Туркия раҳбари Мардин шаҳридаги митингда.
Шунингдек, у жароҳат олган бошқа ходимларга ҳам тезроқ соғайиб кетишларини тилади.
Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида Эрдўғоннинг кортежи автоҳалокатга учраган. IHA агентлиги маълумотларига кўра, бир полициячи ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган, улардан икки нафари полиция ходимлари ҳисобланади.
Изоҳ (0)