Қирғизистонда президент кортежи иштирокида ўлимга сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисасида айбланган Ички ишлар вазирлиги нафақахўри судланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар берди.
Бишкекнинг Первомайский туман суди эркакка нисбатан умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, суд ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин Қўноқбай Чинжирбоевга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қарор қабул қилди.
Садир Жапаров кортежи иштирокидаги ЙТҲ
2021 йилнинг 3 июнь куни Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятида бўлганида президент кортежидаги машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Беш киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. Марҳум Қирғизистон президентининг шахсий шифокори бўлган.
Гумонланувчи Қўноқбай Чинжирбоев ўғлининг айтишича, воқеа содир бўлган пайтда отаси ҳушёр бўлган.
Изоҳ (0)