Россия президенти Владимир Путиннинг кортежига Панцир зенит-ракета мажмуаси (ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаси сифатида фойдаланилади) ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда россиялик сиёсатшунос Станислав Белковскийга таяниб, UNИАН хабар берди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия президенти ўтирган автомобилни дронларнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилади.
“Россия президенти аллақачон Панцир ҳаво мудофаа тизими ҳамроҳлик қилган кортежда ҳаракатланади. Мазкур тизим кортежга эҳтимолий дрон ҳужумининг олдини олади”, — дейди Белковский.
Унинг таъкидлашича, Путин кортежи иккита Aurus автомобилидан (Россия президенти сафари учун махсус ишлаб чиқилган машина) иборат.
“Путин қайси машинада ҳаракатланаётгани номаълум бўлиши учун иккита Aurus’да юради. Лекин бу давлатлар раҳбарлари учун одатий амалиёт. У ҳозиpда иккита танк, шаҳар бўйлаб Панцир назоратидаги кортежда ҳаракатланади”, — дейди у.
Маълумот ўрнида, 2022 йил Туркманистон президенти учун Россияда ишлаб чиқарилган Aurus Сенат Limousine зирҳли машинаси сотиб олинганди.
Сердар Бердимуҳамедов 2022 йил 10 июнь куни Россияга ташрифи чоғида айнан шу машинада ҳаракатланган. Aurus дунёдаги энг юқори баллистик ҳимояга эга ва энг хавфсиз автомобиль ҳисобланади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев 2019 йил август ойида Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида ўша пайтдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовга Россиянинг Aurus автомобилини сотган.
Изоҳ (0)