Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 8,7 минг куб қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. “Т.К.” МЧЖ раҳбари Х.Я. ва бошқалар “Гулҳовуз” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан МЧЖга тегишли техникалар ёрдамида 8,7 минг куб ҳажмдаги қум хом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,3 миллиард сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)