Хоразм вилоятининг Хонқа туманида ўқувчиларни калтаклаган мактаб ўқитувчиси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.
Февраль ойида Хоразм вилояти Хонқа тумани 36-сонли мактабнинг бошланғич синф меҳнат фани ўқитувчиси ўқувчиларни дарс пайтида назорат ишларини тўғри бажармагани важи билан калтаклаган эди. Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланганди.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ўқитувчи М.А. билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинди.
Шунингдек, терговга қадар текширув натижасида М.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) асосида жавобгарликка тортилиб, тегишли жарима солинди.
Изоҳ (0)