Қашқадарё вилояти Косон туманидаги мактаб кўчатлар орқали 2 минг доллар даромад топди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Қашқадарёдаги барча ҳудудлар сингари Косон туманида ҳам “Яшил макон” доирасида бир қатор кўкаламзорлаштириш ишлари қилинмоқда. Таълим муассасаларини кўкаламзорлаштиришдан ташқари, мактаб фондини моддий бойитиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Хусусан, Косон туманидаги 15-, 28-, 77-сонли умумий ўрта таълим мактаблари мевали ва манзарали дарахтларни етиштириш ҳамда маҳаллий аҳолига сотиб, даромад топиш манбаига ҳам эга бўлган. Косон туманидаги 77-мактаб боғи 18 минг дарахтзорга эга. Шундан 8 минг туп кўчат сотувга тайёр. 2023 йилда эса кўчатлар орқали мактаб 2 минг АҚШ долларидан ортиқ даромад топган.
Бундан ташқари, тумандаги 28-сонли умумтаълим мактаби 13 мингдан ортиқ мевали, манзарали, 77-сонли мактаб эса 11 мингдан ортиқ дарахтзор ва кўчатларига эга. Ушбу мактаб ҳам анча йиллардан буён ниҳол, кўчатчилик билан шуғулланади ва йиллик қўшимча даромади ўртача 2,5 минг АҚШ долларини ташкил этади. Топилган даромад орқали иқтидорли ўқувчилар ва устоз, мурараббийларни рағбатлантириш анъанага айлангани айтилди.
Изоҳ (0)