“Лацио” бош мураббий Маурисио Саррининг истеъфосини қабул қилди, деб хабар беради клуб сайти.
65 ёшли мутахассис клубни 2021 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди. Римликлар барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйинда бешта мағлубият аламини тотиб кўрди.
Италия А сериясида жамоа 28-турдан кейин 9-ўринда бормоқда.
Бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган Жованни Мартусиэлло “Лацио”нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. 52 ёшли мураббий бунгача Сарри билан “Ювентус” жамоасида, аввалроқ “Интер”да Лучано Спалетти билан бирга ишлаган.
“Лацио” кейинги учрашувни 17 март, якшанба куни “Фросиноне” га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)