Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида “Барселона” 12 март, сешанба куни “Наполи”га қарши баҳс олиб борди.
Унда Каталония жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги сўнгги голни Роберт Левандовски урди.
Ушбу гол футболчининг Чемпионлар Лигасидаги 94-голи ҳисобланади.
Польшалик футболчи ушбу турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди — унинг ҳисобида 94 та гол бор. Фақатгина Криштиану Роналду (141) ва Лионель Месси (129) кўпроқ гол урган.
Изоҳ (0)