Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувида “Ал-Ҳилол” 12 март, сешанба куни “Ал-Иттиҳод”га қарши баҳс олиб борди.
Унда “Ал-Ҳилол” “Ал-Иттиҳод”ни мағлуб этди. Ушбу ғалаба жамоанинг жаҳон рекордини ўрнатишига сабаб бўлди. Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалидаги ютуқ Жорже Жезуш жамоаси учун кетма-кет 28-ғалаба бўлди.
Ушбу натижа билан Риёд клуби 2016 йилда Уэлснинг «Ню Сейнтс» жамоаси ўрнатган рекордни (қаторасига 27 ғалаба) янгилади.
“Ал-Ҳилол” охирги марта 2023 йилнинг 21 сентябрида Саудия лигасида “Дамак”ни (1:1) мағлуб этолмаган эди.
Изоҳ (0)