Ла Лига 27-тур баҳсига қўшиб берилган дақиқалар сўнггисида бош ҳакам Мадрид клуби ҳужуми пайтида гол киритилишидан 2 сония аввал ҳуштагини чалди ва Беллингҳемнинг голи инобатга олинмай, баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйин якунлангач, ҳакам билан тортишувга киришган Беллингҳем бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

Хабарларга кўра, Испания ҳакамлар қўмитаси учрашув бош ҳаками Хесус Хил Мансанони Ла Лига ўйинларидан вақтинчалик четлатган. У камида кейинги икки турда ўйинни бошқармайди, ҳаттоки ВАР ҳаками сифатида ҳам ишламайди.
Қайд этилишича, Хил Мансано ушбу вазиятдаги хатосини тан олган. У аслида ўйинни бир неча сония аввал якунлаши лозим бўлган.
Изоҳ (0)