• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маҳаллий бошқарувдаги бюрократия: ҳокимларни ким тийиб туриши керак?

    “Қаердаки қонунлар ҳоким устидан ҳукмрон бўлса, ҳокимлар эса қонунга қул бўлса, ўша давлат гуллаб яшнайди. Агар давлат қонунлар устидан яроқсиз ҳокимиятни ўрнатиб қўядиган бўлса, у ҳолда қонун ҳеч қандай фойда бермайди, аксинча, давлат учун жуда катта зарар келтиради”. Ушбу сўзлар буюк юнон олими Афлотуннинг “Қонунлар” асаридан бир иқтибос эди.

    “Дарё” Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимлик бошқарувининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари, тизимдаги муаммолар ҳақида сиёсатшунослар Ойбек Сирожов ва Фарҳод Каримовлар билан суҳбатлашди.

    – Бугунги кунда маҳаллий ҳокимлик бошқарув тизимида қандай муаммо ва камчиликлар мавжуд?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Бошқарув жуда мураккаб масала. Самарали бошқарув кўплаб муаммоларни бартараф этишга хизмат қилса, ноэффектив бошқарув эса яна янги муаммоларни юзага келтиради. Бизда марказий бошқарув тизими билан бир қаторда маҳаллий бошқарув тизими мавжуд. Халқнинг кўпроқ эътироз ва шикоятлари бевосита маҳаллий бошқарув билан боғлиқ. Бунинг ўзига яраша объектив ва субъектив омиллари бор. Маҳаллий ҳокимият асосан ҳудудларда бартараф қилиниши керак бўлган кундалик муаммолар. Ўзбекистон мисолида маҳаллий бошқарув ҳокимиятида жиддий муаммолар мавжуд. Масалан, ҳокимлар мисолида коррупция билан боғлиқ масалани ҳали ҳам бартараф эта олмадик. Мени назаримда, бугунги ислоҳотлар билан маҳаллий ҳокимиятнинг саъй-ҳаракати кутилган натижа бермаяпти.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Нега аҳоли ўртасида маҳаллий бошқарув органларига нисбатан норозилик кайфияти мавжуд? Масалан, маҳаллий ҳокимият биноларига борсангиз кечаси ҳам ишлаётган бўлади. Мен бу саволга фалсафий жавоб излашга ҳаракат қилдим. Ўзбекистон демократик давлат ҳисобланади. Демократиядан халқ нимани кутади? Ғарб жамиятларида қачонки эркинлик биринчи ўринга чиқса, ана ўшанда аҳоли ҳақиқий демократия бўлди деб ҳисоблайди ва маҳаллий ҳокимиятдан рози бўлади. Шарқ халқлари эса жамиятда тенглик бўлишини талаб қилади. Ғарб билан Шарқнинг демократияга бўлган қарашларида бир қанча фарқлар бор. Бу барча Шарқ мамлакатларида шундай. Яъни Шарқ халқлари жамиятда тенглик бўлса, бошқарув ҳокимияти яхши ишламоқда, деган хулосага келади. Биз асосан маҳаллий бошқарув тизимини Ғарбдан олганмиз. Лекин бизни халқ ҳокимиятдан бошқача кутувларни қилади. Мен масаланинг фалсафий негизда шу муаммони кўрдим.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”
    Раҳбар қачон қўрқишни бошласа, яхши ишлашни бошлайди. Албатта, бу ерда кимдан қўрқишига кўп нарса боғлиқ. Худодан қўрқадиган раҳбар худодан қўрқиб бир иш қилади. Қонун ва халқдан қўрқадиган раҳбар халқ олдида ҳисобдор бўлади. Агар раҳбар ўзидан юқорида турувчи раҳбардан қўрқса, у юқоридаги раҳбарга ёқиш учун ишлашни бошлайди. Бу фалсафа минг йиллардан бери бор. Хўш, биздаги маҳаллий бошқарув ҳокимиятидаги раҳбарлар кимдан қўрқади? — дейди Фарҳод Каримов.

    Ғарбда шундай бир гап бор: “Худодан қўрқмайдиган руҳонийнинг бўлиши энг ёмон нарса”. Худодан қўрқмайдиган руҳоний диндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни бошлайди. Европада ўрта асрларда диннинг сиёсийлашиб кетишининг бош сабаби ҳам шунда эди. Бошқарувда ҳам худди шундай. Халқидан қўрқмайдиган раҳбардан даҳшатли инсон йўқ бу дунёда. Яъни ҳокимларни олдидаги биринчи қўрқув халқдан бўлиши керак.

    Биздаги энг катта муаммо – раҳбар халқ олдидаги ҳисобдорлик масаласида хатоликка йўл қўйса, халқ раҳбарнинг бу хатосини кўрмайди. Бизда туман ҳокимларни халқ олдидаги ҳисобдорлигини кўрмайсиз. Ўзбекистонда 211 туман ва шаҳар бўлса, шундан атиги 15 та ҳокимнинг шаффофлиги ва халқ олдида ҳисобдорлигини кўриш мумкин. Мени ўзим Тошкент шаҳридаги 3 та туманда яшадим. Шу 3 та туманда ҳоким бирон марта халқ билан мулоқот ташкил қилганини кўрмадим.

    Агар бирор ерда қурилиш кетаётган бўлса ва ҳокимлар халққа тўғри тушунча бермаса, халқ буни нотўғри қабул қилиши мумкин. Агар халққа тушунтирилса, оддий одамлар бу ишларни тушунишга ҳаракат қилади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Шарқда ҳар доим ҳокимиятга интилиш Ғарбга қараганда кучлироқ бўлган. Чунки Шарқ одамига ҳокимият жуда кўп нарса беради. Шарқда жамоавийлик нуқтаи назаридан ҳокимият нафақат бир инсонга, балки унинг атрофидаги қолган инсонларга ҳам имконият беради. Шарқда инсонни яхши ҳаёт кечиришини таъминловчи нарса олдин ҳам, ҳозир ҳам – бу ҳокимият. Ғарбда эса индивидуализм ва ҳокимиятга эришмасдан ҳам яхши ҳаёт кечириш имкониятларининг яратилганлиги, ҳокимиятга бўлган интилишларни маълум маънода чеклайди. Яъни барча ҳокимиятга ҳаракат қилмайди. Агар ҳокимиятга барча интилса, бу маълум муаммоларни келтириб чиқаради.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Сиёсатда манфаатдорлик масаласи устуворлик касб этади. Ҳозир туман ҳокимлари вилоят ҳокимининг буйруқ ва топшириқларини шарафли тарзда бажарса, вилоят ҳокимига ёқса, бўлди. Чунки туман ҳокимининг келажакдаги фаолиятини вилоят ҳокими ҳал қилади. Шундай бўлганидан кейин туман ҳокимлари халққа ҳисобдор бўлмайди. Тўғри, атрофдагиларнинг таъсири билан бирор иш қилиши мумкин. Лекин конструктив масалаларда ўзи мустақил шуғуллана олмайди.

    Яна бир муҳим масала – бу ташаббускорлик. Мисол учун, раҳбар бир ташаббусни илгари сурса, лекин бу ташаббус ўзини оқламаса унга жавобгар бўлади. Лекин ташаббус юқоридан илгари сурилаётган бўлса, у учун жавобгар бўлмайди.

    – Биринчи маъмурият даври (1991-2016)да маҳаллий ҳокимлик бошқарувида бошқача сиёсат юритилган эди. Ҳозир ундан тубдан фарқ қиладиган сиёсат юритилмоқда. Шу икки бошқарув сиёсатини бир-бири билан солиштирсак, қайси бири қулайроқ ва фойдалироқ?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Биринчи маъмурият даврида маҳаллий бошқарув ҳокимлик ва бошқа жабҳаларда куч ишлатар тизимининг таъсири кучайтирилди. Айниқса, 2000 йиллардан кейин бу сиёсатга яна урғу берилди. Яъни куч ишлатар тизим ҳокимликларни қўрқитувчи омилга айланди. Лекин 2010 йилдан кейин тизим берилган имкониятларни суиистеъмол қилишни бошлади. Иккинчи маъмурият даврига келиб, бу сиёсатга чек қўйилди. Сабаби, куч ишлатар тузилмалар ҳатто кўчадаги “столба”ни ҳам қамашгача борган эди.

    2018—2019 йилларда маҳаллий бошқарув ҳокимликларни тийиб туриш ваколати парламентга берилди. Аммо бу ўзини оқламади. Чунки бу даврда депутатларга катта имкониятлар берилган эди. Масалан, аҳоли билан учрашиш, ҳудудларни бориб ўрганиш ва шу орқали маҳаллий ҳокимиятни назорат қилиш ҳамда ундан ўзига хос ҳисобдорлик масаласи қўйилган эди. Менимча, бунда кўзланган натижага эришилмаганининг асосий сабаби – етарли салоҳиятли депутатлар бўлмаганида.

    Фарҳод Каримов ва Ойбек Сирожов
    Фото: “Дарё”

    Бугунги кунда маҳаллий ҳокимиятни тийиб турувчи институт сифатида – маҳалла илгари сурилмоқда. Ҳозир маҳаллий ҳокимликларга ҳам ресурс нуқтаи назардан, ҳам кадр нуқтаи назардан, куч ва салоҳият нуқтаи назардан муқобил институт шакллантириш керак. Аслида бу дунё тажрибасида мавжуд. Лекин биздаги битта муаммо шундан иборатки, ташкилий масалада маҳалла номигагина ўзини ўзи бошқарувчи институт ҳисобланади.

    Аслида ҳоким бирор ҳудуддаги ерни тадбиркорга сотишдан олдин, маҳалла оқсоқоли билан маслаҳатлашиши керак. Маҳалла оқсоқолининг салоҳияти ҳам ҳокимнинг нотўғри қарорларига қарши чиқа оладиган даражада бўлиши зарур. Ҳозир маҳалла институтига янги мақом, янги имкониятлар берилди. Лекин натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.

    – Маҳаллий бошқарув ҳокимиятини такомиллаштириш учун қандай чора-тадбирлар кўриш керак?

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Давлат раҳбари ўз чиқишларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳақида кўп маротаба айтиб келган. Масалан, оддий фуқаро президент ва вазирлар маҳкамаси чиқараётган қарорларни кўриб, таклиф бериши мумкин. Аммо қуйи бўғинда бу нарса йўқ. Ваҳоланки, халқ билан ишлайдиган қуйи бўғин ҳисобланади.

    Маҳаллий бошқарувни такомиллаштириш учун биринчи ўринда ҳокимиятнинг фаолияти очиқ бўлиши керак. Яъни ҳоким бир қарор қабул қиляптими, бу қарор 2-3 кун муҳокамада турсин. Мисол учун, ҳоким учун келган ҳужжатлар ҳафталаб ҳокимни хонасига кирмасдан ётади. Охири ўша ҳужжатни тайёрлаган масъул ҳокимга ҳужжат нима ҳақида эканлигини тушунтиради ва ҳоким имзо қўяди. Бундан фойдаланувчи инсонлар кўп бўлади. Агар имзоланаётган ҳужжатлар 1 ҳафта давомида ҳоким столининг устида эмас, балки халқ билан танишиш жараёнидан ўтганида, қарорлар жуда сараланган бўлар эди. Ҳозир бир ҳоким қарор чиқарса, ўрнига келган ҳоким у қарорни бекор қилади. Бунинг жабрига бир қанча тадбиркор ва инсонлар қолади.

    Фарҳод Каримов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Мен Жанубий Кореяда бир нарсага қойил қолганман. Бутун Корея бўйича барча раҳбарларнинг рейтинги юритилади. Раҳбар бўлмоқчи бўлган одам карьерасини бошлаши билан балл тўплаб боради. Яхши иш қилса, унга балл берилади. Агар нотўғри иш қилса, тўплаган баллдан олиб ташланади. Бир ҳудудга раҳбар тайинлаш шу рейтинг асосида амалга оширилади. Бизда ҳам шундай механизмларни жорий қилиш керак. Ва ҳокимларга халқ баҳо қўйиши керак, юқоридагилар эмас. Шунда ҳокимлар ўз рейтинги учун ишлашни бошлайди.

    Шунингдек, халқнинг ҳам сиёсий саводхонлик даражаси яхши бўлиши керак. Ҳокимларни ишлаши талабга қараб бўлади. Минг афсуски, бизда дахлдорлик ҳиси йўқ. Бундан ташқари, ҳокимиятга берилаётган вазифаларни камайтириш керак. Ҳокимият бугун ҳамма нарсага жавоб бермоқда. Ривожланган жамиятларда маҳаллий ҳокимиятнинг ўз функцияси бор. Қолган ишларга ҳокимият аралашмайди. Чунки ҳар бир вазирликнинг туманлар кесимигача ўз бўлинмаси, ўз ходими бор. Агар ҳокимлик барча ишларни ўз бўйнига олса, ижро механизмининг қуйи бўғинлари нима иш қилади? Ҳокимиятга юклама кўп бўлаверса, охир-оқибат ҳокимият “ўт ўчирувчи” вазифасида бўлиб қолади. Яъни ҳудудда қайси масала ёнса, ўшани бориб ўчиради. Шунинг учун қайсидир функцияларни жамиятнинг ўзига бериш керак. Бундан қўрқиш керак эмас. Одамларда дахлдорлик ҳиси ортади ва ҳокимиятда ўзи бажара оладиган вазифалар қолади.

    – Маҳаллий ҳокимиятни тийиб туриш механизми ёки институти сифатида бизда қайси институтни илгари суришимиз мумкин?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Ҳокимлар кимга ҳисобдор бўлса, ўша кимсанинг манфаатларига хизмат қилади. Мисол учун, вилоят ҳокими туман ҳокимининг фаолиятини ҳал қилса, туман ҳокими вилоят ҳокимининг топшириқларини биринчи бўлиб бажаришга мажбур бўлади. Бир жиҳатдан бу керак. Чунки ўзидан юқоридаги ҳокимга бўйсунмаслик, бора-бора анархияга олиб келиши мумкин.

    Дунё миқёсида ҳокимларни сайлаш тизими жорий қилинган. Мана шу масалага ечим бўла олиши мумкин. Масалан, қўшни Қозоғистонда ҳокимлар номзодини шахсларни ўзи ёки сиёсий партиялар илгари суради. Шу тизимга биз ҳам ўтишимиз керак.

     Фарҳод Каримов, сиёсатшунос:

    – Халқаро муносабатларда қачон барқарорлик бўлади? Қачонки бир қутбга қарши альтернатива бўлса. Афсуски, бугун маҳаллий ҳокимиятда тийиб турувчи тизим йўқ. Инсонни фитратида шу нарса борки, агар инсонни жиловлаб турмасангиз у ўзгариши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳокимлар тийиб турилиши керак. Тўғри, вилоятларда маҳаллий депутатлар кенгаши бор. Лекин бу кенгашга вилоят ҳокимининг ўзи раислик қилади. Халқни иродасини кўрсатадиган институт – бу сиёсий партиялар. Шу сиёсий партияларнинг ўрни йўқлиги учун ҳам бугун маҳаллий ҳокимиятлар ўзини чекловчи механизм йўқ деб ўйлайди. Юқори турувчи органдан ташқари.

    Бир вақтлар таълим соҳасида мактабларда директорни тийиб туриш учун кузатув кенгаши ташкил этилган эди. Кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш, кенгаш фаолиятини назорат қилиш эса директорга юкланган. Ваҳоланки, мактаб директорига яқин бўлган ота-оналар кенгашга аъзо этиб тайинланди. Иккинчи бир ҳолат, шу кенгашга аъзо бўлишни истаган одам ҳам топилмаслигида. Яъни муаммо фақат бир томонда эмас. Бизда дахлдорлик ҳиси йўқ. Яъни халқни ўзи эътиборсиз. Маҳаллий ҳокимларни тийиб турувчи механизм бор, лекин уларни сал фаолроқ тарзда ишлатишимиз керак.

    Маҳаллий ҳокимиятни тийиб турувчи яна бир институт – бу оммавий ахборот воситалари. ОАВ ҳақиқатда тўртинчи ҳокимият. Яъни ОАВ маҳаллий ҳокимиятнинг фаолиятини кузатади, нотўғри иш қилса, оммага олиб чиқади. Лекин бу ҳам субъектив бўлиб қолиши керак эмас. ОАВ кимнидир буюртмаси асосида ишламаслиги лозим, улар холис баҳо берсин. Агар бор механизмни ишлатмасак, вақти келиб яна маҳаллий ҳокимларни тийиб туришни куч ишлатар тузилмаларга беришга мажбур бўламиз, – деди сиёсатшунос.

    Тўлиқ суҳбатни “Дарё”нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

    12.03.2024, 13:15   Изоҳ (0)   11033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ҳоким “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан Captiva-5 олгани айтилмоқда

    11.03.2024, 16:56

    “Захира маблағдан олинган, қолаверса, ҳоким 2 йил хизмат автомобилисиз юрган”. Ангор ҳокимининг Captiva-5 харидига изоҳ берилди 

    11.03.2024, 18:06

    “Қабр қазишдан тўйдик. Ўлим бу тақдир, лекин уруш тугашини хоҳлайман ” — ғазолик гўрков

    12.03.2024, 12:34

    Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб кетишидан ҳалок бўлди

    12.03.2024, 12:15

    Ўзбекистонда 13 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    12.03.2024, 11:32

    “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 млрд сўм пул талон-торож қилингани аниқланди

    12.03.2024, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    Дунё | 22 июн, 16:24

    Хосеп Гвардиола: “Айрим футболчилар кетади”

    Спорт | 22 июн, 15:25

    Исроил ва Эрондаги ўзбекистонликлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралди

    Ўзбекистон | 22 июн, 15:09

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.