Сурхондарёда туман ҳокими “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан Captiva-5 олгани айтилмоқда. ЎзАнинг хабар беришича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу ҳолатни ўрганмоқда.
Унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганмоқда. Жумладан, Сурхондарёнинг Ангор тумани ҳокими “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 349 млн 900 минг сўмга Captiva-5 автомашинаси харид қилганини ҳам ўрганмоқда.
Шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган Илзат Касимов айни пайтда бир неча МЧЖда ҳаммуассис эканлиги;
“Агробанк” ўтказган 1,3 миллиард сўмлик тендерда ўзаро боғлиқликлари бор корхоналар иштирок этганига оид ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумот берилиши айтилди.
Изоҳ (0)