Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари ихтиёрига бериш учун ҳарбий дронлар сотиб олиш мақсадида 125 миллион фунт стерлинг (160 миллион доллар) ҳажмида пакет ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Британия Киевга жўнатиладиган дронлар сонини 10 мингтагача оширади. Украина билан ҳарбий техника соҳасидаги ҳамкорлик давом этади.
Манбада айтилишича, шу пайтга қадар Буюк Британия Украинага 4000 дан ортиқ дронлар етказиб берган. Лондондаги ҳукумат амалда 2024 йилгача учувчисиз учиш учоқлари етказиб беришни давом эттирмоқчи.
Изоҳ (0)