АҚШ президенти Жо Байден ўзининг кўплаб чиқишларида Америка тарихидаги энг ёмон кун деб таърифлаган Капитолийга ҳужум санасини чалкаштириб юборди. Бу ҳақда “РИА Новости” маълум қилди.
“Кеча АҚШ Капитолийсида, айнан 6 июль куни эркинлигимизга ҳужум қилинган бинода... Кечирасиз, 6 январь”, — деб эслади Байден Филаделфиядаги тадбирда.
Байден мунтазам равишда Капитолийга бостириб киришни эслаб, Қўшма Штатлар қўлга киритган мустақиллик, фуқаролик эркинлиги ва демократияни йўқотиш хавфи ҳақида гапиради.
Аввалроқ Байден Миллий губернаторлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида сўзга чиқиб, Россия президенти Владимир Путинни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан адаштириб юборган. Америка президенти хатони дарҳол тузатган. Кейин у Си Цзиньпин билан АҚШ ва Хитой бўйлаб 17 минг мил йўл босиб ўтган ҳикоясини такрорлаган эди.
Ўтган икки ой ичида Байден аксар дунё етакчиларини тилга олишда бир неча бор хатога йўл қўйган. Хусусан, у Франциянинг марҳум собиқ президенти Франсуа Миттеранни амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан, 2017 йилда вафот этган Германия собиқ канцлери Гелмут Колни Германия собиқ канцлери Ангела Меркель билан адаштириб юборган эди.
Изоҳ (0)