АҚШ президенти Жо Байден Миллий губернаторлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида сўзга чиқиб, Россия президенти Владимир Путинни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан адаштириб юборди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
“Мен Си Цзиньпин билан кўп вақт ўтказдим. У билан жуда кўп келишмовчиликларга учрадим. Вице-президент бўлганимда президентим Си Цзиньпин билан учрашишим кераклигини айтган. Чунки у Россияни бошқариши аниқ эди”, — деди Байден.
https://youtu.be/YJ9fgeN91M8?si=Pnf9guSJzDhGKq6O
Америка президенти хатони дарҳол тузатган. Кейин у Си Цзиньпин билан АҚШ ва Хитой бўйлаб 17 минг мил йўл босиб ўтган ҳикоясини такрорлаган.
Ўтган бир ой ичида Байден аксар дунё етакчиларини тилга олишда бир неча бор хатога йўл қўйган. Хусусан, у Франциянинг марҳум собиқ президенти Франсуа Миттеранни амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан, 2017 йилда вафот этган Германия собиқ канцлери Гелмут Колни Германия собиқ канцлери Ангела Меркель билан адаштириб юборган эди.
Изоҳ (0)