АҚШ президенти Жо Байден соғлиғи тўғрисидаги миш-мишлардан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, унда уйқу апнеси, гиперлипидемия, гастроэзофагиал рефлюкс ва артрит каби қатор касалликлар аниқланган. Бу ҳақда “РИА Новости” шифокор ҳисоботига таяниб хабар берди.
Тиббий ҳужжатга кўра, Америка президентига обструктив уйқу апнеси ташхиси қўйилган бўлиб, у ўпка вентиляциясининг тўхташи шаклида намоён бўлади ва хотира бузилишига, фаолиятнинг пасайишига ва интеллектнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Байденда умуртқа артрити, гиперлипидемия ва ошқозон-ичак тракти касалликлари аниқланган.
“Беморда лентиго ва актиник ўзгаришлар (терида доғлар кўринишида намоён бўлади) мавжуд”, — дейилади хулосада.
Шунингдек, АҚШ раҳбарида бош суяги асаблари ва вестибуляр функция нормада эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)