7 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан бери Ғазо, Исроил ва Ливанда камида 94 нафар журналист ҳалок бўлган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси бу борадаги ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳозирга қадар ҳалок бўлган журналистларнинг 89 нафари фаластинлик, 2 нафари исроиллик ва яна 3 нафари ливанлик бўлган. Қўмита, шунингдек, маълумот янгиланиши мумкинлигини ҳам билдирган.
Ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган сўнгги журналист Ал-Ақса нашри журналисти Муҳаммад Салама бўлган. У Дайр Ал-Балаҳга тунда уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Манбада айтилишича, ҳозирда журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси журналистлар ўлими, уларнинг уй-жойларига қасддан уюштирилган ҳужумлар борасидаги хабарларни бирма-бир кўздан кечирмоқда.
Изоҳ (0)