Эрон суди Американинг Advantage Sweet танкерида ташилган нефтни мусодара қилиш бўйича қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Tasnim News.
“Суд жараёни ва прокуратуранинг ушбу иш бўйича саъй-ҳаракатларидан сўнг, Эрон суди Advantage Sweet танкери Форс кўрфазида олиб кетаётган нефтни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди”, — дейилади агентлик хабарида.
Эрон Маршалл ороллари байроғи остида сузиб юрган бу танкерни 2023 йил баҳорида ҳибсга олган, шундан сўнг у Бандар Аббос портига олиб кетилганди.
Танкер бортида 19 нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан 18 нафари Филиппин ва бир нафари Греция фуқароси бўлган.
Изоҳ (0)