Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 5 март куни газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача “Ижодкор” маҳалласи:
- Миллий боғ;
- Камалак;
- Нурли замин кўчаларида жойлашган ерли хонадонлар ва кўп қаватли уйлар.
Чилонзор туманида 10:00 дан 16:00 гача:
- “Боғзор” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Шунингдек, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 5 март куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Миробод тумани — “Шароф Рашидов” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Бекремир тумани — “Ийк ота” ва “Ҳ. Байқаро” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг уч вилоятида газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)