Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 1,1 миллиард сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятарга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган. Фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар “Шарқ ҳақиқати” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)