Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, АҚШ ва унинг сунъий йўлдош давлатлари демократияни ёйиш баҳонасида сайёрамиз бўйлаб урушлар келтириб чиқаради. Асл мақсад эса пул ишлашдир. Медведевнинг баёноти ҳақида “ТАСС” нашри батафсил маълумот берди.
Медведевнинг сўзларига кўра, АҚШ фаоллашган ҳудудда ҳеч шубҳасиз муаммо келиб чиқади. Вашингтон билан ҳарбий ҳамкорлик мамлакат ичида дестабилизацияга олиб келади.
“Америка ва унинг шериклари ўзларининг стратегик чегараларини дунёнинг деярли барча минтақаларига ёйишга ҳаракат қилмоқда. Демократияни ёйиш баҳонасида улар бутун сайёра бўйлаб урушларни келтириб чиқаради. Айни пайтда уларнинг мақсади равшан: пул топиш. Улар ҳамма жойда ўз қадриятлари ва қоидаларини ўрнатишга интилишади. Улар маслаҳатчилар излайди, ҳокимиятга ўзлари учун қулай бўлган раҳбарларни қўяди”, — деган Медведев АҚШ сиёсати тўғрисида.
Россия вакилига кўра, АҚШ ташкил этган ғайриқонуний бизнеслар кўплаб минтақаларда, хусусан, Марказий Осиё, Кавказ ортида, Қора ва Каспий денгиз зонасида, Яқин Шарқда мавжуд. Мамлакатнинг носоғлом геосиёсий мақсадлари, сиёсий режалари уни очкўзга айлантириб қўйган.
Медведевга кўра, АҚШ ўз ташқи сиёсатини амалга оширишда 900 дан ортиқ ҳарбий базалар тармоғига таянади. Мамлакатнинг бир нечта океан бўйлаб қудратли денгиз ҳарбий флоти мавжуд. Улкан ҳарбий бюджет эса АҚШ билан беллаша оладиган иккинчи бир муқобил давлат шаклланишига имкон бермайди.
Изоҳ (0)