• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Бизни аҳмоқ деб ўйлашадими?”: томошабинлар эътиборидан четда қолмаган машҳур фильмлардаги тушунарсиз ҳолатлар

    Ҳаттоки ажойиб фильм ва сериал ижодкорлари ҳам баъзан жуда талабчан томошабинларда шубҳа уйғотадиган хатоларга йўл қўйиши мумкин. Масалан, Роузнинг қимматбаҳо маржонни океанга ташлаши каби саҳналар томошабинлар эътирозига ва кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлади.

    Гарри ўзини худбинларча тутади

    “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” фильмида Гарри поездда сотувчининг кичик аравачасидан ширинликлар сотиб олади ва уларни янги дўсти Рон билан баҳам кўради. Бироқ баъзи мухлислар бу ҳаракатни мақтовга лойиқ деб ҳисобламайди. Интернет фойдаланувчиларининг таъкидлашича, у ҳамма ширинликларни сотиб олгани учун бошқа болаларга ҳеч нарса қолмаган ва Гарри бу ерда худбинлик қилган.

    Айримларнинг фикрича, бола аравачадаги барча ширинликларни эмас, фақат ҳар хил туридан сотиб олган. Шуни унутмаслик керакки, Гарри ўша пайтда атиги 11 ёшда эди ва у биринчи марта ўз пулига эга бўлади. Ёш сеҳрли йигитнинг пулни нимага сарфлашни билмай қолиши ҳайратланарли эмас.

    Элементлар аралашмайди

    “Элементар” анимацион фильми оламининг тузилишига кўра, турли элементлар аралашмайди. Асосий конфликт шундай қурилганки, қарама-қарши элемент бўлган қаҳрамонлар — сув ва олов кутилмаганда бир-бирига ошиқ бўлиб қолади. Лекин томошабинлар бир ғалати детални эътибордан четда қолдирмайди: уларнинг дунёси қандай яратилган? Қаҳрамонлар ёриб ўтадиган темир тўсиқ қандай ишлаб чиқарилган?

    Қаҳрамон Оппенгеймернинг ўзидан олдин Оппенгеймердан иқтибос келтиради

    “Индиана Жонс ва биллур бошсуяклар қироллиги” фильмида Кейт Бланшеттнинг персонажи физик олим Роберт Оппенгеймернинг машҳур гапини иқтибос қилади: “Мен ажалга айландим”.

    Томошабинлар фильм воқеалари 1957 йилда содир бўлганига эътибор берган ҳолда Оппенгеймер ушбу сўзларни 1965 йилда айтганини аниқлашган.

    “Қора марварид”ни чақирган лаънатланган медалён

    “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг биринчи саҳнасида Элизабет сувда Уилл Тернерни кўриб қолади ва унинг олтин медалёнини олиб қўяди. Йиллар ўтиб, Элизабет сувга тушганда, медалён сирли равишда “Қора марварид”нинг лаънатланган жамоасини “чақиради”.

    Бироқ бир неча йиллар илгари Уилл кема ҳалокатидан омон қолганида медалён нима учун кемани чақирмагани тушунарсиз. “Қора марварид” жамоаси медалён яқинида эканлигини билиши ва уни вайроналар орасидан қидиришлари керак эди. 

    Она меҳри фақат Гарри Поттернигина қутқариб қолади

    “Гарри Поттер ва ажал туҳфаси” фильмидан маълум бўлишича, Гарри гўдаклигида онасининг муҳаббати туфайли тирик қолган. Бу ҳолат китобларни ўқимаганлар учун кўплаб саволларни келтириб чиқарди: Волан-де-Морт олдин ҳеч қачон яқин одамлардан бирини ўлдирганми? Нега фақат Гарри тирик қолган?

    Китоб мухлислари Гарри тирик қолишининг сабаби Северус Снейп Волан-де-Мортдан Лили Поттерга раҳм қилишини сўрагани билан боғлиқ деб тушунтиради. Гаррининг онасига танлаш ҳуқуқи берилган: тирик қолиш ёки ўлиш. Китобда бу воқеа батафсил ёритилган, аммо фильмда тушунарсиз бўлиб қолган.

    Роуз “Уммон қалби”ни океанга ташлайди

    “Титаник” фильмида кекса Роуз ўзига азиз бўлган қимматбаҳо маржонини сувга ташлайди. У маржонни оиласига мерос сифатида қолдириши ёки хайрия қилиши мумкин эди, аммо у сувга ташлашни афзал кўради.

    Фойдаланувчилардан баъзилари Роузнинг бу ҳаракатини танқид қилади: “Бувим “Титаник” фильмини айнан шу сабабли ёқтирмас эди. Кимдир бу фильм ҳақида гапирса, у доимо Роуз маржонни невараларига совға сифатида бериши кераклиги ҳақида таъкидларди”.

    Дўмбоққина Барби бор, лекин Кен йўқ

    Кино оламида турли хил Барбиларни топиш мумкин, жумладан, қўғирчоқнинг тўладан келган версияси ҳам бор. Бу ролни актриса Шерон Руни ижро этган. Аммо зийрак томошабинлар фильм номидан қатъи назар, семиз Кен йўқлигига эътибор беришган. Барча Кенлар — мушакдор спортчилар.

    Айримлар эса бу фильмнинг Кен билан ёмон муносабатда бўлишнинг яна бир кўзга кўринган исботи сифатида қасддан қилинган бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Фильмда Барби бу — ҳамма нарса, лекин Кен — шунчаки Кен эканлиги кўрсатилади.

    04.03.2024, 15:45   Изоҳ (0)   45308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Титаник»#фильм#хатоликлар#сценарий#«Гарри Поттер»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: дунёга машҳур брендлар қандай яратилгани ҳақидаги энг яхши биографик фильмлар

    02.03.2024, 13:51

    7 млн долларга келган Рианна, 2500 хил таом, тўй олдидан 3 кунлик базм: Осиёнинг энг бой одами ўғлини уйлантирмоқда (фото, видео)

    03.03.2024, 14:40

    Икки метрли соч: Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильмидаги образи учун қандай тайёрланган?

    04.03.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.