Тошкент вилоятида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Абдурасул Абдуҳалилов Абдурашидович савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди. У 1984 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси лавозимига Сайёра Файзиева Мавляновна тайинланди. У 1962 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Мазкур вазифага тайинлангунга қадар Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Фурқат Мухайминов Абдужаббарович Тошкент вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ички ва ташқи ўсимлар карантини бошқармасида, шунингдек, Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Чуқурсой чегара масканида мудир вазифасида ишлаган. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Изоҳ (0)