Болалар омбудсмани котибиятига аёлдан турмуш ўртоғининг фарзандларига ўтказган тазйиқ ҳолатлари юзасидан мурожаат келиб тушди.
Аёл турмуш ўртоғининг маст ҳолатда 2008 йилда туғилган М.Р. ва 2012 йилда туғилган М.А. қизларини ургани ҳамда уларга нисбатан турли шаклда тазйиқ ўтказгани юзасидан ИИБга мурожаат қилганини айтган. Бироқ ҳолат юзасидан мутасаддилар тегишли чора кўрмаганини, қизларига ҳимоя ордери бериш бўйича аризаси эса қаноатлантирилмаганидан норозилигини билдириб, ушбу вазиятни ҳал қилинишида кўмак сўраган.
Болалар омбудсмани сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилди ҳамда 31 январь куни мурожаатчи Д.Р.нинг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганиш билан биргаликда унга ҳимоя ордери доирасидаги тақиқлар ва уларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)