Жиззах шаҳрида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 4 март куни соат 17:16 да Жиззах шаҳар “Оққўрғонлик” маҳалласи Й.Алиев кўчаси 5-уй ва ушбу яшаш хонадонига туташ бўлган қурилиш моллари дўконида ёнғин бўлган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:30 да ўчирилган.
Ҳодиса натижасида яшаш уйининг тахминан 24 кв/м майдонда том ва шифт қисми ҳамда савдо дўконининг 48 кв/м қисми ва қурилиш материаллари ёнган.
Содир бўлган ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)