Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 15,07 сўмга пастлаб, 12 484,94 сўм бўлди. Евро 82,52 сўмга тушиб, 13 483,74 сўм бўлди. Рубль 0,41 сўмга пастлаб, 135,63 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 500,01 сўм бўлганди. Евро ва рубль ҳам ошди. 23 февраль куни доллар курси илк бор 12 500 сўмдан кўтарилганди.
Изоҳ (0)