Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига солиқ органларида 531 757 та кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди. Бунинг натижасида ҳисобланган даромад солиғи суммаси ошди.
Давлат солиқ қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 386,8 мингта ижара шартномаси асосида 194,8 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 60,5 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 21 фоизга ошган.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 144,9 мингдан ортиқ ижара шартномаси асосида 561,6 миллиард сўм солиқ ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 30,2 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 31,2 фоизга ошган.
Талабалар билан 94,2 мингта ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 134,9 минг нафарни ташкил этди.
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 44,4 миллиард сўм имтиёз қўлланган.
Изоҳ (0)