Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманда бобо невараларига ўғлининг алименти учун ўз уйини совға қилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Н.Исакованинг фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор А.Абдрахмановнинг ҳар ойдаги жами даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Абдрахмановнинг алимент тўловларидан қарздорлиги юзага келгани сабабли бўлим давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 421-моддасига асосан, унинг Ўзбекистондан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан 2022 йили чеклов ўрнатилган.
Қарздор А.Абдрахмановнинг отаси Н.Абдрахманов Хўжайли тумани, “Тутзор” МФЙдаги ўз уйини невараси Н.Ш.га ҳадя этган. Шундан сўнг, ундирувчи Н.Исакова бюронинг Хўжайли туман бўлимига келиб, юқорида кўрсатилган суд ҳужжатига асосан ундирилиши белгиланган алимент пулларидан воз кечишини билдириб, ариза берган ва ижро ҳаракатлари тугатилган.
Изоҳ (0)