Самарқанд вилоятида ота фарзандининг алименти учун 334 млн сўм пул ва машина совға қилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Унда айтилишича, фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 6 октябрдаги қарорига асосан қарздор Ў.Қ.дан ундирувчи М.Ш.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор Ў.Қ.га қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаслик оқибатлари бўйича тушунтириш берилгандан сўнг алимент тўловларидан бўлган қарздорлигини ҳамда фарзандининг вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшгача бўлган даври учун ундирувчи Ш.М.га тилхат асосида 334 миллион сўм пул ва Nexia-2 русумли автомашинасини совға қилди.
Изоҳ (0)