Корея Республикаси Россия ва Беларусга қарши савдо санкцияларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиради ва уларни четлаб ўтишга уринишларга қарши курашади. Бу ҳақда Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
“Вазирлик ва тегишли идоралар, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги, божхона хизмати ва разведка хизматлари ўзаро ҳамкорликдаги давлатлар билан биргаликда чекловларни четлаб ўтувчи ва учинчи давлатлар орқали Россияга ноқонуний экспортни амалга оширувчи компанияларни аниқлайди”, — дейилади хабарда.
23 февраль куни Қўшма Штатлар Россияга Америка станокларини етказиб бериш билан шуғуллангани айтилаётган Жанубий Корея компаниясига нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилган.
Вазирлик назоратни четлаб ўтишга уринишлар ва айланма йўллар орқали етказиб беришлар сони ошаётгани сабабли тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда экспорт назоратини пухтароқ амалга оширишини қўшимча қилган.
Украина—Россия уруши бошлангандан сўнг Корея Республикаси Россияга қарши санкциялар жорий қилган ва Москва Жанубий Кореяни дўстона бўлмаган давлатлар қаторига қўшган эди.
Изоҳ (0)