АҚШ Россия Федерациясига қарши санкцияларни кучайтириш ниятида, шунингдек, Москвани қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган асосий жиҳозлардан маҳрум қилишга уринмоқчи.
Бу ҳақда АҚШнинг Европа ва Евросиё масалалари бўйича давлат котиби Жеймс O‘Браен маълум қилди.
“Энди санкцияларимизни кучайтиришимиз керак. Шунингдек, Россияни қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган асосий жиҳозлардан маҳрум қиламиз”, — деди у.
Аввалроқ Европа Иттифоқи раҳбарияти 24 февралгача Россияга қарши 13-санкция пакетини маъқуллаши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)