Ижтимоий тармоқларда носоз светофор сабаб ҳайдовчига жарима келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.
Унга кўра, ушбу видеода светофорда сариқ ишорада носозлик кузатилгани ва бунинг оқибатида ҳайдовчи чалғиб ҳаракатланиб юборгани акс этган. Ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан батафсил ўрганилди.
Мазкур вазиятда светофорда кузатилган носозлик инобатга олиниб, ҳолат бўйича тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилди. Шунингдек, ҳолатни ўрганишда етарлича жиҳатларга эътибор бермагани учун Тошкент вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг масъул ходимига нисбатан текширув ишлари олиб борилиши белгиланди.
Изоҳ (0)