Тошкент шаҳаридаги махсус камералар яна бир қоидабузарликни қайд этишни бошлади. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган (А ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.
Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилмоқда.
Изоҳ (0)