Люк Шоу жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди ва Евро—2024 мусобақасида иштирок этиши шубҳа остида қолмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси яқиндагина жароҳати сабаб юзага келган 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган эди.
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси ўтган якшанба куни “Лутон”га (2:1) қарши ўйиннинг иккинчи ярмида жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Текширувлар натижаларига кўра, футболчи уч ойдан кўпроқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.
Шоунинг Евро—2024 мусобақасигача тикланишга улгуриши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)