Баҳрайн мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ёшлар ўртасидаги беллашувлар бошланди. Қувонарлиси, биринчи кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли ўтди.
Сабля қуролидаги баҳсларда қатнашган йигитларимиз ўз ёш тоифаларида қитъада тенгсиз эканини кўрсатди. Барча рақибларини мағлубиятга учратган Муса Аймуратов олтин медал соҳибига айланган бўлса, ярим финалда имкониятни бой берган Зуҳриддин Қодиров бронза медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)