Дани Алвес 2022 йил декабрь ойида Барселонадаги Cutton тунги клубида бир аёлни зўрлаганликда айбланиб, 2023 йил январидан бери ҳибсда сақланмоқда. Тергов 14 ноябрда якунланган. Прокуратура футболчига 9 йил қамоқ жазосини талаб қилмоқда. Зўрлаш жинояти учун Испания қонунларига асосан максимал 12 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Жиноят иши бўйича суд 5—7 февраль кунлари бўлиб ўтди. Суд прокурор талабига биноан Алвесни ҳукм чиқарилгунга қадар ҳибсда сақлади.
“Фиэста” каналидаги Таrdе АR дастурида “Барселона”нинг собиқ футболчиси вақтинча қўйиб юборилса, Бразилияга қочиб кетишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган. Жанубий Америка давлати Испания билан экстрадиция шартномасига эга эмас.
Бошловчи Сильвия Саламонинг сўзларига кўра, Алвес ўз режалари ҳақида қамоқдаги хонадош махбусларга айтган.
“Мен қамоқхонадаги одам билан биринчи марта гаплашаётганим йўқ. Суҳбатда кимлар иштирок этгани ва у қаерда бўлгани ҳақида аниқ маълумотни тақдим эта оламан”, — дея таъкидлади бошловчи.
Изоҳ (0)