НАТО бош котиби Йенс Столтенберг украиналик ҳарбийларнинг Авдеевкадан чекинишига муносабат билдирар экан, вазият мураккаб эканини айтди.
“Украинанинг Авдеевкадан чекиниши жанг майдонидаги вазият ниҳоятда оғир эканини кўрсатади”, — деди у Брюсселдаги матбуот анжуманида.
Столтенберг, шунга қарамай, "украиналиклар мардонавор жанг қилаётганини" ва Шимолий Атлантика альянси Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
17 февралга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Авдеевкани тарк этиш тўғрисида буйруқ берди.
"Қуршовда қолмаслик, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун бўлинмаларимизни шаҳардан олиб чиқиб, мудофаага янада қулайроқ йўналишларга ўтишга қарор қилдим", — дея изоҳлади бу қарорни Сирский.
Изоҳ (0)