НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳозирда альянснинг бирорта ҳамкорига Россия томонидан таҳдид кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
У НАТОнинг Россия билан чегаралар яқинида мавжудлигини кучайтиришни кескинлашувнинг олдини олиш истаги билан изоҳлади.
“Биз иттифоқчиларнинг бирортасига тўғридан тўғри ва бевосита таҳдидларни кўрмаяпмиз. Россиянинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боряпмиз, ҳушёрлигимизни, альянснинг шарқий қанотидаги ҳозирлигимизни оширмоқдамиз, мақсад иттифоқчиларнинг бирортасига қилинадиган ҳар қандай ҳужумнинг олдини олишдир”, — деди Столтенберг.
НАТО бош котибига кўра, Россия уруши бошланганидан бери альянснинг иккита асосий мақсадидан бири Украинани қўллаб-қувватлаш бўлган.
“Яна бир мақсад — НАТО ва Россия ўртасида кескинлашув ва кенг кўламли урушнинг олдини олиш”, — деди Йенс Столтенберг.
Изоҳ (0)