Сербия президенти Александр Вучич Ғарб босимига қарамай, Россияга қарши санкциялардан воз кечиш сиёсатини давом эттиришни режалаштирмоқда. У русларни дўстона халқ деб атади ва уларга нисбатан “бундай қилиш адолатсизлик бўлади”, деди.
“Украинада можаро бошланганида воқеалар қандай ривожланишини билмаслигимни айтдим. Ва кейин биз давлат даражасида ҳамма каби можарони қоралашга қарор қилдик, лекин бизнинг Россияга қарши позициямиз санкциялар қўллаш эмаслигини маълум қилдик”, — деди Вучич “ТАСС” агентлигига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Сербия Европада Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган ягона давлатдир. Александр Вучич “ўз позициясини иложи борича узоқроқ ҳимоя қилишга ҳаракат қилишга” ваъда берди.
“Биз бунинг икки йилдан бери уддасидан чиқяпмиз. Россияга қарши санкцияларга қўшилмасликда давом этамизми ёки йўқми, билмайман, лекин умид қиламанки, шу позицияда қоламиз”, — дея қўшимча қилди Сербия президенти.
Александр Вучич 2023 йилда Украина туфайли унинг мамлакатига ташқи босим кучайиб бораётганидан шикоят қилган эди. У Россияга қарши санкциялар қўллашдан бош тортишининг сабаби сифатида уларни самарасиз деб билишини келтирди.
Шунингдек, Вучич Ғарб Россияни жанг майдонида мағлуб эта олмаслигига ишонади.
Изоҳ (0)