Швеция Мудофаа вазирлиги сешанба куни Украинага 7,1 миллиард швед крони (682 миллион доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам, жумладан, қурол-яроғ етказиб беришини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бу Швециянинг Украинага 15-раунд ёрдами бўлиб, Россия-Украина урушидан буён умумий ёрдам 30 миллиард кронни ташкил этган.
“Украинани қанча керак бўлса, қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — деди мудофаа вазири Пал Жонсон матбуот анжуманида.
Швециянинг таъкидлашича, ёрдам пакети, тахминан, 2 миллиард крон қийматидаги артиллерия ўқ-дорилари, ҳужум кемалари, сувости миналари ва дронларни ўз ичига олади.
Пакет доирасида, шунингдек, Украина халқаро фондлари орқали материал сотиб олиш учун нақд пул ва 10 га яқин янги зирҳли жанговар транспорт воситаларини сотиб олиш учун 1 миллиард крон ажратилади.
Изоҳ (0)