Ўзбекистоннинг уч ҳудудида 2 миллиард 374 миллион сўмлик давлат харидлари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/02/20/huj-_hnxs2K8.jpg)
Унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида қуйидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларида қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланди:
- Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида юк ташиш хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган 700 миллион сўмлик давлат хариди;
- Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича ўтказилган 174,0 миллион сўмлик давлат хариди;
- Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси буюртмачилигида қурилиш маҳсулотлари харид қилиш бўйича ўтказилган 1,5 миллиард сўмлик давлат хариди.
Изоҳ (0)