Хоразм вилояти Урганч туманида Хива хонлиги ва Бухоро амирлигига оид тарихий тангаларни беш минг долларга сотаётган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Урганч туманида яшовчи 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни Хива хонлиги даврига оид 2 дона, Бухоро амирлиги даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Шундан кейин гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида қадимий экспонатларни сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)