Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли Ғарбнинг ҳусийларга қарши курашида Хитойни чора кўришга чақирмоқда. Бу ҳақда у Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Reuters’га кўра, Мюнхен Хавфсизлик конференцияси доирасидаги йиғилишда Канада ташқи ишлар вазири Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ига Пекин ҳусийларга Қизил денгизни очиқ сақлаш учун таъсир кўрсатиши кераклигини айтган.
“Бу Хитойнинг экспортчи сифатидаги манфаатларига мос келади”, деди вазир интервью чоғида. Аввалроқ Буюк Британия денгиз флотининг денгиз савдосини мувофиқлаштириш бошқармаси (UKMTO) Яман қирғоқларида кемага янги ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Моҳа портидан 35 денгиз мили жанубда содир бўлган. Капитан кемага яқин жойда портлаш содир бўлгани, бу эса кемага зарар етказгани ҳақида хабар берган. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)