2024 йилнинг январь ойида 468,4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари чет элга сафарга чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, чет элга сафарга чиққан фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари:
- дам олиш – 73,9 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 388,1 минг нафар;
- даволаниш – 2,4 минг нафар;
- ўқиш – 3,1 минг нафар;
- хизмат – 0,9 минг нафар.
Маълумот учун, 2023 йилда қарийб 4,8 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Изоҳ (0)