Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йил январь—сентябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди.
Шундан 76 минг нафари (42 фоизи) эркаклар, 105,1 минг нафари (58 фоизи) аёллардир. Кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами 81,3 фоиз), Россия (15,3 фоиз), Қирғизистон (0,5 фоиз), Жанубий Корея (0,5 фоиз), Туркманистон (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Кўчиб кетганларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 168,4 фоизга, Навоий вилоятида 143,7 фоизга, Бухоро вилоятида 121,4 фоизга, Хоразм вилоятида 115,9 фоизга ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоизга тенг бўлган.
Ҳудудлар бўйича кўчиб кетиш коэффициенти энг юқориси Тошкент шаҳрида, нисбатан паст даражаси Тошкент вилоятида қайд этилган.
Изоҳ (0)