Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Адлия бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази собиқ ходими Х.Р. коррупциявий жиноят содир этган вақтда қўлга олинган.
Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан собиқ ходим Х.Р. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Наманган шаҳар ДХМ ходимидан коррупциявий қоидабузарликлар содир этмаслик ва содир этган тақдирда қўлланиладиган жавобгарлик чоралари юзасидан огоҳлантириш берилган.
Изоҳ (0)