“Эзгу амал” хайрия жамғармаси Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази билан ҳамкорликда “Болалар билан бирга — умид билан бирга” хайрия фестивали ўтказилишини эълон қилди.
Халқаро болалар онкологиясига қарши курашиш кунига бағишланган ушбу тадбир 2024 йил 18 февралда Ёшлар саройида бўлиб ўтади.
Фестивалнинг мақсади онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўплаш ва жамоатчилик эътиборини ушбу долзарб муаммога қаратишдан иборат.
Тушган маблағлар Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказидаги ёш беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва яшаш сифатини яхшилашга ёрдам берадиган зарур ускуна-жиҳозлар, дори-дармонлар ва тадқиқотларни молиялаштиришга сарфланади.
Изоҳ (0)