• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бири 5 млрд сўраса, иккинчиси 8 млрд талаб қилди: “Док-1 Макс” судида сироп сабаб боласи ногирон бўлиб қолганлар тингланмоқда 

    “Док-1 Макс” иши бўйича давом этаётган суднинг навбатдаги мажлисида жабрланувчилардан бири ногирон бўлиб қолган фарзандини даволатиш учун 5 миллиард сўм сўраган бўлса, яна бири 8 миллиард сўм талаб қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Суднинг бугун, 17 январь куни давом этган мажлисида Marion Биотеч ПВТ. Ltd корхонасининг “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропини истеъмол қилиши ортидан ногирон бўлиб қолган ва боласи вафот этган жабрланувчилар тингланди. 

    Фото: “Дарё”
    2019 йил туғилган боламнинг томоғи оғригани сабаб дорихона ходими тавсияси билан шу дорини олиб ичиргандик. Ўғлим бу сиропни аввал ҳам ичганди. Дори тўрт кун ичилган. Бешинчи куни болам қайт қилиб, тоби қочди. Оилавий поликлиникага чиқдик. Шифокорлар дори ёзиб беришди, уйга қайтдик. Бешинчи куни ишдан келсам, боламнинг иссиғи чиқаётган экан. Дори бериб, иссиғини туширдик. Эртаси куни ишда бўлганим сабаб, дадам юқумли касалликлар шифохонасига олиб борибди. У ерда ўғлимни кўричак дейишибди. Қувасой шаҳар шифохонасининг шифокорлари эса текшириб кўриб, кўричак эмас дейишган. Ўша куни укол олиб уйга қайтишган. Эртаси куни ўзим яна укол олса яхши бўлар деган умидда шифохонага олиб бордим. У ердагилар “бизнинг касаллик эмас, у ёққа олиб бор, бу ёққа олиб бор”, дейишди. Сўнгра яхши болалар шифокорини айтишиб, кўрсатинг дейишди. Хуллас, шу тарзда ўғлимни вилоятдаги шифохонага олиб бордик. Буйрак етишмовчилиги дейишди, — дейди 5 ёшли Нодирбек Алижонов отаси, жабрланувчининг қонуний вакили Анвар Абдуллаев. 
    Фото: “Дарё”

    Айни кунда беш ёшга тўлган Нодирбек Алижонов доридан заҳарланиш сабаб кўрмайдиган, эшитмайдиган ва гапира олмайдиган бўлиб қолган. 

    Ўғлим бугунги кунда деярли кўрмайди, эшитмайди ва гапира олмайди. Ўтира олмайди, фақат ётади. Мустақил ҳаракатлана олмайди. Ҳатто ҳожатини ҳам табиий йўл билан чиқаролмайди. Бир дақиқа назоратсиз қолдирсак, хавфли, — дейди боланинг отаси. 

    Жабрланувчи отанинг маълум қилишича, ўғли вилоятда даволанаётган пайтда вилоят ҳокимининг шахсан ўзи — Хайрулло Бозоров боланинг соғлиғини ўз назоратига олган. Вилоят ҳокимининг 250 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами эвазига хорижда ҳам даволатилган.  

    Фото: “Дарё”
    Шифохонага борган кунимиздан икки кун ўтгач, болам комага тушиб қолди. Кам-кам пешоб қила бошлади. Сал ўзига кела бошлагач, “дада, уйга олиб кетинг”, дерди. Кўп ўтмай, боламни Тошкентга олиб келдик. Фарзандим бу ерда икки ой комада бўлди. 40 мартадан ортиқ диализ қилинди. Тўққиз ой Тошкентда сарсон бўлиб юрдик, — дейди у.

    Жабрланувчи отанинг қўшимча қилишича, у айни кунга қадар фарзандини даволатиш учун 300 миллион сўм миқдорида харажат қилган. Шунингдек, у судьянинг “болангизни даволатиш учун қилинган харажатлар ва бундан кейинги даволанишлари учун қанча товон пули сўрайсиз”, деган саволига 5 миллиард талаб қилаётганини маълум қилди. 

    Шунча пайтдан бери яхши ҳолатларни очяпсиз. Бу ишни сизга ишониб топширишган. Биз ҳам сизга ишониб келганмиз. Буларнинг бирортасига бориб, унча берасан, бунча берасан демадик. Ўтган сафар шеригим жони ачишиб, 3 миллиард сўм талаб қилганига эътирозлар бўлибди, мен 5 миллиард сўм сўрайман, — деди Анвар Абдуллаев.

    “Док-1 Макс” сиропи сабаб гапиришдан, юришдан тўхтаган ва биринчи гуруҳ ногиронига айланган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдинов суднинг аввалги мажлисида фарзандини даволатиш учун айни кунга қадар 35 минг доллар харажат қилганини, боласи соғайиб кетиши учун яна 3 миллиард сўм компенсация сўрашини маълум қилганди. Бугунги судда у адвокат Ражабовнинг “нега судланувчилардан бу пулни талаб қиляпсиз?”, дея айтган эътирозидан сўнг, фикрини ўзгартирганини, эндиликда 8 миллиард сўм сўрашини билдирди. Ва судьядан бу ҳақда расмий ҳужжатларга ёзиб қўйишини илтимос қилди.

    17.01.2024, 19:30   Изоҳ (0)   31866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #док-1 макс#сироп#суд#прокурор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” бўйича судланаётган Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари судланувчиларнинг ҳеч бирида айб йўқлиги, 65 нафар бола ўлимига тизим айбдорлигини айтмоқ...

    20.11.2023, 22:47

    “Док-1 Макс” иши бўйича яна бир гувоҳ айбланувчи сифатида қамоққа олинди. У тергов қилинаётгани учун суд бир ой муддатга танаффус эълон қилди

    01.12.2023, 15:41

    “Док-1 Макс” судида сироп сабаб вафот этган болалар 68 нафар экани расман эълон қилинди

    10.01.2024, 12:58

    Фармацевтика агентлигининг “Док-1 Макс” сиропи бўйича судланаётган собиқ раҳбари судда кўрсатма берди

    10.01.2024, 23:55

    Фармацевтика агентлигининг “Док-1 Макс” бўйича судланаётган собиқ раҳбарига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланди 

    12.01.2024, 11:36

    “Боламни гапириб, ўйнаб юрган ҳолатига қайтариб беринг. Мен сизга 3 млрд сўм бераман” — “Док-1 Макс”дан фарзанди ногирон бўлиб қолган ота

    12.01.2024, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.