Самарқандда 443,3 млн сўмлик газдан ўғрилик йўли билан фойдаланиб келган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Самарқанд вилоятидаги “С.И.” оилавий корхонаси раҳбари С.Р. Паст Дарғом туманининг “Камолот” маҳалласи ҳудудида жойлашган иссиқхонада тижорат мақсадида, ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, газ тармоғига тўғридан тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний равишда 443,3 млн сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)