• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Турмуш ўртоғим билан биргадек туюламиз, аслида ундай эмас”. Юлдуз Усмонова меҳрга муҳтожлиги, ўлимни ҳис этиши ва Саида Мирзиёевани яхши кўриши ҳақида

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида кўпчилик мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

    Фото: “Дарё”


    — Бир куни бир ожиз банда сифатида тарк этасиз дунёни ва уни қандай тарк этишни ният қиласиз?

    — Ҳар куни миямдан ўтадиган хаёл. Кеча ҳам уйимда опаларимга шу ҳақда гапирдим. “Ўлим ҳақ деймиз-у, лекин уни нечоғлик тасаввур эта оламиз? Тасаввур қилиш қийин, чунки уёққа ҳеч ким бориб кўрмаган. Мен тасаввур қилиш уёқда турсин, ҳис қиламан. Ўлганимдан кейин тобутга солиб, кўтарганларини тасаввур қиламан. Ундан уёғини тасаввур қила олмайман. Ўлимдан аввал жуда қаттиқ қўрқардим. Аллоҳдан ҳозирда бир нарсани жуда кўп сўрайман. “Мен сенинг даргоҳингга сени рози қилиб борай”, дейман. “Қийнамай, жонимни ол”, дейман.

    — Кимдан кечирим сўраган бўлардингиз?

    — Мен бировга тажовуз қилмадим, кечирим сўрайдиган. Лекин мен Аллоҳдан ҳар куни сўраганим, “Аллоҳ мен ҳаммадан розиман, менинг ҳақимни еганлар кўп бўлди, улардан розиман. Сен мендан рози бўл”, дейман. Мен бировнинг эрини олиб кетмадим. Бировнинг оғзидаги нонни, чўнтагидаги пулини олмадим. Ўз вақтида бировнинг эри мени яхши кўрган бўлиши мумкин, мен яхши кўрмаганман. Қанчалик шўх бўлсам ҳам, аммо Аллоҳни таниб ўтдим. Яшашим керак бўлган тақдирни яшадим.

    — Ҳозир чўққидасиз. Ерга қараб, нималарни ўйлайсиз?

    — Чўққи қўрқитади озгина. Ким эдим-у, ким бўлдим. Аллоҳга шукур, Марғилонда бир бурни оқиб юрган қиз эдим. Шу ерларга келдим. Ишқилиб, чиройли кун ботсин, дейман. Ўзинг бердинг, ўзинг олма, пешонамдан дейман. Аллоҳ хор қилмасин.

    — Бир куни Аллоҳ йўлида қўшиқ айтишдан воз кечишингиз мумкинми?

    — Йўқ Худо хоҳласа. Лекин тарки дунё қилиб қолишим мумкин. Турмуш ўртоғимга кўп айтаман, кимсасиз жойларга кетайлик иккаламиз. Ўтириб ҳаёт ҳақида тафаккур қилайлик дейман.

    — Ҳамма нарсаси бор Юлдуз бугун нимага муҳтож?

    — Юлдуз меҳрга муҳтож. Эр-хотин битта ишни қиламиз. Биргадек кўринамиз, лекин бирга эмасмиз. Баъзан кечки пайт, “Kиринг, кўришайлик”, деб қоламиз бир-биримизга. Иккаламиз икки хил вақтда уйга келганимиз учун ётоқхоналаримиз ҳам бошқа-бошқа. Кўришмаган пайтларимиз ҳам бўлади.
    Ҳамма мени бой деб ўйлайди, лекин мен уйимга келган нарсани тарқатмай қўймайман. Ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, бўлиб ташлаганман. Мендан кейин бўлишадиган нарса йўқ уйимда. Таққан соатларимгача бўлиб қўйганман. Усти-бошларимгача тарқатаман. Уйимда ҳеч қанақа ортиқча нарса йўқ. Чунки мен биламан, у дунёга борганимда ўша нарсалар менинг бўйнимдан бўғади.

    — Кимни тан оласиз?

    — Яхши кўриб тан оладиганим, шогирд қизим десам ҳам бўлади. У худди Юлдуз. Ўшанинг учун хотиржам ташлаб кетдим тепани. Саида жуда ҳақиқатпарвар. Юзингда кўзинг борми, демайди. Қараб турсангиз, характерлари менга ўхшайди. Яқинда битта жойда ўтиргандик, уни кўриб фахрланиб кетдим. “Опанг ўргилсин”, девордим. Биттаси келиб, “Энди биз қариндошмиз”, сиз билан деганди. Саида, “Сизлар нимага қизларингни икки марта уйланиб хотин қила олмаган одамга беряпсизлар, агар у президентни қариндоши бўлмаганида бермасдиларинг. Қизларингнинг бахтли бўлишига ишонасизларми? Беряпсизлар, лекин бунинг бизга умуман алоқаси йўқ”, деди. Шу гапини эшитиб, жудаям яхши кўриб кетдим. Хушёр тортиб, мулоҳаза қилиб ўтиради. Шунинг учун мен тепани унга ишониб ташлаб кетдим. Биласиз, бўлмаса у жой мендан ортмасди. У ҳақиқат учун курашиб ўша ерда ўтирибди.

    Юлдуз Усмонованинг янги концертига тайёргарлик жараёни билан қуйидаги репортаж орқали танишишингиз мумкин:



    13.02.2024, 11:04   Изоҳ (0)   158893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аввал Озода билан юриб кейин Юлдузнинг олдига борволди, дейишади”. Ҳалима Ибрагимова доим Юлдуз Усмонованинг ёнида юриши сабаби ҳақида (видео)

    19.12.2023, 14:48

    “У ёқда 2-3 минг доллар топади, бизда эса ойлик 3 миллион сўм”. Юлдуз Усмонова яхши санъаткорларнинг чет элга кетиб қолаётгани ҳақида гапирди (видео)

    11.01.2024, 10:41

    Юлдуз Усмонова қайғули ўтмиши, “наркоман” артистлар ва 15 минг еврога тўйга борган пайтлари ҳақида гапирди

    02.02.2024, 18:02

    Ҳамдам Собиров 350 минг долларлик машина олди, Улуғбек Шодмонов Фарҳод Манноповнинг онасини умрага олиб борди. Instagram’да нима гап?

    13.02.2024, 09:30

    Ҳилол Насимов 61 ёшни қаршилади. Режиссёр нима учун фильмларидаги бош қаҳрамон ролини фақат ўғлига беради?

    12.02.2024, 10:50

    Шоҳруххоннинг янги концерт дастуридан махсус репортаж (фото, видео)

    11.02.2024, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.